"Реал"га қарши ўйнайдиган Рамос бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди

ПСЖнинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида собиқ жамоаси ҳисобланган “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

“Тақдирни олдиндан айтиб бўлмайди, мен рақиблар ичида бошқа жамоа бўлишини истардим.

Мен Мадридга жуда боғланиб қолганман, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Жамоам ғалаба қозониши учун бор кучимни ишга соламан. Бу Бернабеуга ўзгача қайтиш бўлади”, - деди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача "Реал"да ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!