“Реал”ни чемпион қилган Анчелотти раҳбариятдан норози!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ва клуб раҳбарияти ўртасидаги зиддият тобора кучайиб бормоқда.

Италиялик мутахассис мутасаддиларнинг трансферлар даврида таркибни кучайтиришни истамаётгани хавотирга солмоқда.

Анчелотти ёзги трансферлар давридан буён ҳужум чизиғига янги ижрочилар олишни сўрамоқда. Бироқ, бош мураббий талаби инобатга олинаётгани йўқ, аксинча, очиқчасига рад этиб келмоқда. Бу ҳақда Relevo нашри маълумот беди.

Клуб президенти Флорентино Перес яқинда жамоаси Испания Суперкубогида “Барселона”дан мағлубиятга учраганидан кейин ғазабга келди.  Клуб раҳбари ўйиндан кейин жамоани суҳбатга чақиртиргани ҳам бош мураббий билан муносабатларни янада таранглаштирди.

Ўтган мавсумда “Реал”ни Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айлантиган Карло Анчелоттининг клуб бошқарувига жиддий эътирозлари борлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!