“Реал”ни мағлуб этган “Эспаньол” 11 йиллик “қора анъана”га бархам берди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 26-турида “Эспаньол” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Жерар Морено томонидан киритилган гол каталонияликларга муҳим ғалабани тақдим этиш билан бирга узоқ муддатли танаффусга ҳам чек қўйди. Боиси, “Эспаньол” “Реал”ни 2007 йилнинг октябридан буён мағлубиятга учрата олмай келаётган эди. Бундан ташқари улар “Реал” дарвозасига 2015 йилдан буён илк бор йўл топа олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!