"Реал"ни орзу қилиб, "Барселона"ни танлаган футболчи

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтди. Уни бу ерда олти ойдан буён кутишаётганди. Бироқ кўпчилик билса керак, польяк Испанияга анча аввал келиши мумкин эди. Ҳозир у Каталонияликлар футболчиси, аммо 9 йил олдин Мадрид клубига ўтиш у учун устувор вазифа бўлган. Шунингдек, "Қироллик клуби" ҳам бир неча бор уни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган.

2013 йили Роберт "Боруссия" сафида карьерасидаги энг ёрқин мавсумлардан бирини ўтказди. У ярим финал баҳсида "Реал" дарвозасига 4 та гол урганди.

Жозе Моуриньо беллашувдан сўнг бирорта сўз топа олмай, шунчаки елка қисиб қўйганди. Юрген Клопп эса ўз ҳиссиётларини яшириб ўтирмаган:

- Мен кўзларимга ишонмаяпман. Бу ҳайратланарли. Уни Робин Гуд, деб атаган бўлардим. Сабаби, у камбағалларга байрам қилиш имкониятини тақдим этди.

"Вольфсбург" дарвозасига урилган 5 та гол доимо юрагимда қолади, аммо "Реал" билан ўйиндаги покер муҳимроқ. Мен ҳеч қачон ўша оқшомни унутмайман. Мазкур ҳиссиётларни тасвирлаб бўлмайди", - деган эди польяк 2019 йилда.
2014 йилда Левандовски "Боруссия" Дортмундни эркин агент сифатида тарк этади. Шартномаси тугашига ярим йил қолгандан бошлаб, у ўзига янги жамоа қидиради. Илк таклиф "Бавария" томонидан берилди ва томонлар оғзаки келишувга эришди. "Қаймоқранглилар" эса уни мюнхенликлардан тортиб олиш ҳаракатига тушди.



"Иқтисодий томондан Мадрид клуби яхшироқ таклиф билан чиқди, аммо Роберт "Бавария" билан келишувга эришган ва айнан шу ерда ўйнашни истарди. Бензема билан рақобат қилиш унга ёқмаган. Унинг мақсади ҳар бир учрашувда майдонга тушиб, ўзини ҳар томонлама кўрсатиш бўлган.

Шундай бўлса-да, Флорентино Перес таслим бўлмади. У Левандовскининг "Бавария" билан келишиб олганини биларди. Вазиятни ўз томонига оғдириш учун функционер форвардга кўпроқ маош таклиф қилди. У Мюнхенга бориб, "Бавария" раҳбарияти билан учрашди ва бироз нохуш гапларни эшитди. Охир-оқибат немис гранди ҳам унинг маошини кўтарди.

2020 йил феварль ойида "Onet Sport" нашри "Қироллик клуби"нинг таклифини интернетга жойлаштирди. Унга кўра, "Реал" унга 10 миллион евро маош ва 7 йиллик шартнома таклиф қилган. Бундан ташқари, келишув амалга ошганидан сўнг, у 10 миллион евро бонус ҳам оларди.

Шунга қарамай, Роберт "Бавария" билан келишувни бузишга журъат қила олмади. Шунингдек, унда Германияни тарк этиш истаги ҳам бўлмаган.

Испания ОАВ Левандовскини бир неча бора "Реал" билан боғлади. 2016 йилда "Marca" нашри Робертнинг ўзи испан гранди сафига ўтишни истаётгани ҳақида хабар берди. 2018 йилда мадридликлар ҳамон уни ўз сафига қўшиб олишни истаётганини маълум қилган. Таклиф 2020 йилда ҳам бўлган, аммо якунда унинг ўзи "Бавария"да қолишга қарор қилди.

"Биз Флорентино Перес билан бир неча бор учрашганмиз. Бир сафар "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ҳам шу ҳодиса содир бўлган, аммо нима ҳақида суҳбатлашганимизни айта олмайман. Мен "Бавария"да қолдим ва бу ерда бахтлиман", - дея сирли кулиб қўйганди Левандовски.

Бу ҳолатга Переснинг ўзи ҳам изоҳ берганди: "Биз Левандовскини қўлга киритиш учун бир неча йил уриндик, аммо уни сотишмади. Бу ҳар бир клуб билан содир бўладиган ҳолат". 

Без названия (1)

Ҳужумчининг ўзи ҳам ҳар доим "Реал"га ўтишни ўйлаган. Ҳар ҳолда, "AS" нашри бу ҳақда тинимсиз хабарлар берган. Ўтган мавсумда ҳам уни Мадридда кутишаётганди. Бироқ "Бавария" ўз футболчисини қўйиб юбормаган. Левандовскининг бу ёзда ҳам "Реал"га ўтиш эҳтимоли бор эди. Қишда ўз агенти Пини Захавининг сай-ҳаракатлари орқали у "Қироллик клуби" билан шартнома имзолаши мумкинлиги айтилганди

Баҳорга келиб, "Реал" ҳўжайинлари бу трансферга у қадар ҳам қизиқмаётганини маълум бўлди. 34 ёшга кирган ўйинчи учун сўралаётган суммадан улар қўрқиб кетди. 

Шундай бўлса-да Перес "Барселона"ни мазкур трасфер билан табриклади: "Улар учун хурсандман. "Барса" ажойиб трансфер амалга оширди", - деди Флорентино.

Нима бўлган тақдирда ҳам, польяк энди "Барселона"да ва унда яна "Реал"ни хафа қилиш имконияти мавжуд. Унда Мадрид клубига қарши 8 ўйинда 6 та гол бор. Гарчи, улардан 4 тасини Роберт бир ўйинда киритган бўлса ҳам. 


                                                                                                
                                                                                                  Худайқулов Карим
таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!