"Реал"нинг 4 нафар асосий футболчиси бугунги машғулотларда қатнашмади

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Жирона”га қарши ўйнайди. Бу баҳсда "Реал"нинг бир неча футболчиси жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Бугунги машғулотларда Родриго, Карим Бензема, Эдуардо Камавинга ва Дани Себальослар иштирок этмади. Бу ҳақда журналист Хосе Луис Санчес ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, бу футболчиларнинг барчаси ноқулайликларни бошдан кечирмоқда ва “Жирона”га қарши навбатдаги ўйинда қатнашмайди. Бош мураббий Карло Анчелотти муҳим футболчиларнинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.

Ҳимоячилар Давид Алаба ва Ферланд Менди ҳам майдонга туша олмайди ва жароҳатидан даволанишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!