"Реал"нинг асосий футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди
Алаба "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди.
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Давид Алаба "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида иштирок этмайди. Журналист Марио Кортежананинг сўзларига кўра, австриялик футболчи жароҳатидан сўнг ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.
"Ливерпуль"га қарши "Энфилд"да бўлиб ўтган биринчи ўйинда (5:2) Алаба жароҳат олган эди, шу сабабли у биринчи бўлимда майдонни Начо Фернандесга бўшатиб берганди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи "Реал"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Давид ҳисобига Ла Лиганинг жорий мавсумида ягона гол ва учта самарали узатма мавжуд.
Фикрлар