"Реал"нинг "Барселона"га қарши ўйини пайти Бенземанинг уйини тунаб кетишди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг уйинини “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги Испания кубоги жавоб баҳси (0:3) вақтида тунаб кетишди, дея хабар беради El Chiringuito.

31 ёшли Бензема “Реал”га “Лион”дан ўтга35 млн евро эвазига ўтган. Бу мавсум француз ҳужумчиси 25 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда бир қанча таниқли футболчилар уйларини тунаб кетишганлиги ҳақида хабар қилинмоқда. Улар қаторида Кевин-Принс Боатенг ва Жорди Альба (иккиси — “Барселона”) ва Садио Мане (“Ливерпуль”) ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!