“Реал”нинг бу футболчисига “тегиб бўлмайди”
“Реал” жамоасининг марказий ҳимоячиси Эдер Милитао таркибнинг асосий фигуралари қаторига қўшилди.
2019 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи Карло Анчелотти даврида бошланғич таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. 25 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда ўз ўйини орқали жамоадаги ўрнини ажратиб олди.
Клуб раҳбарияти бу футболчини ҳимоя чизиғининг янги етакчи сифатида тан олди ва у билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилмоқчи.
Милитаонинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Буёғига мутасаддилар келишувни узайтириш борасида иш олиб боради.
Фикрлар