“Реал”нинг энг кам ўйнаган ёш юлдузи жаҳон чемпионатига борадиган бўляпти
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Испания терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун эҳтимолий номзодларидан бири сифатида кўрилмоқда, деб хабар бермоқда MadridXtra нашри.
Манба маълумотига кўра, терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Португалия чемпионатида ўйнаётган испаниялик ҳужумчи Саму Омородион жароҳатидан кейин классик марказий ҳужумчи изламоқда.
Хабар қилинишича, Гарсия ҳужум чизиғини кучайтириш учун эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Футболчи учун жаҳон чемпионати рўйхатига кириш карьерасидаги навбатдаги муҳим босқич бўлиши кутиляпти.
Жорий мавсумда Гонсало Гарсия мадридликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этган. Ҳужумчи ҳисобида 6 та гол ва 2 та голли узатма бор. Шу билан бирга, унинг умумий ўйин вақти тахминан 950 дақиқани ташкил этган, бу эса майдонда кам вақт ўйнаса-да, самарадорлигини кўрсатади.
Фикрлар