"Реал"нинг энг универсал футболчиси сафдан чиқди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Лукас Васкес қиш охиригача майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Испания Суперкубоги нимчорак финалида "Валенсия"га қарши ўйиндан сўнг футболчининг тўпиғидан жароҳат олганлиги аниқланди.
"Marca" нашрининг ёзишича, тикланиш бир ярим ой давом этади.
Васкес жорий мавсумда Ла Лигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. 31 ёшли футболчи мадридликлар сафида бутун фаолияти давомида 296 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 56 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар