"Реал"нинг "Эйбар"га қарши ўйин учун қайдномасида бир қатор ўзгаришлар бор
Ла Лиганинг 13-турида "Реал" "Эйбар" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув учун Мадрид клубининг қайдномаси эълон қилинди.
Хамес Родригес ва Гарет Бэйл жума кунидан буён машғулотларда иштирок этишмаяпти ва ўз жароҳатларини даволашда давом этишмоқда.
Бундан ташқари, Марсело ҳам жароҳатланган ва Мариано Диас, Лука Йович таркибдан четда қолишди.
Яна бир эътиборли томони, 19 октябрдан бери асосий жамоада ўйнамаётган Винисиус Жуниор ва Браим Диас бу сафар қайдномага киритилди.
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе.
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Ферлан Менди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Федерико Вальверде, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Лукас Васкес, Родриго Гоэс, Винисиус Жуниор, Браим Диас.
Фикрлар