“Реал”нинг икки футболчиси “бўри”га айланади

“Вулверхэмптон”га бош мураббий қилиб тайинланган Хулен Лопетеги таркибни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратадиган бўлди. Испания мутахассис январь ойда Англия премьер-лигасига “Реал”нинг икки ўйинчисини олиб келмоқчи.

Estadio Deportivo нашрининг хабар беришича, Лопетеги ҳимоячи Начо Фернендес ва ҳужумчи Мариано Диасни “бўрилар” сафида кўришни истаяпти.

Лопетеги 2018 йили “Реал”ни бошқарган ва ҳар икки ўйинчи билан шахсан таниш, уларнинг имкониятларини жуда яхши билади.

Бундан ташқари, Начо ҳам, Диас ҳам “Реал”нинг ҳозирги бош мураббийи Карло Анчелоттининг ишончини қозона олмаган ва уларга жуда кам имконият берилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!