“Реал”нинг “иштаҳаси карнай”
"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти "Айнтрахт"га қарши УEФА Суперкубоги доирасидаги ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “қироллик клуби” 2022/23 йилги мавсум ўзи иштирок этадиган олтита турнирнинг барчасида - УEФА Суперкубоги, Ла Лига ва Испания кубоги , Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба учун курашиш ниятида эканлигини айтди.
“Менинг футболчиларим тайёр. Улар ҳақиқий профессионаллар. Мавсумнинг илк ўйинидаёқ соврин қўлга киритиб, ўзимизга бўлган ишончли мустаҳкамлаб олмоқчимиз.
Бизда олтита кубокни қўлга киритиш имконияти бор ва уларнинг ҳар бири учун курашиш ниятидамиз”, — дея Анчелотти сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Фикрлар