"Реал"нинг келаси мавсумда тактикаси ўзгаради. Беллингем ҳужумга яқин зонада ҳаракат қилиши кутилмоқда

Карло Анчелотти "Реал" схемасини қайта кўриб чиқмоқчи.

"As" хабарига кўра, мадридликлар 4-3-3 дан 4-3-1-2 га ўтади ва ёш футболчиларга имкон беради.

Жуд Беллингем ҳужумчилар ортида ҳаракат қилади. Инглиз футболчиси ўтган мавсум "Боруссия" сафида 14 та гол урган. Анчелотти ундан "Реал" сафида ҳам кўпроқ гол уришини кутмоқда.  

Тибо Куртуа, Фран Гарсия, Эдер Милитао, Давид Алаба, Даниел Карвахаль, Орельен Чуамени, Эдуардо Камавинга ва Федерико Вальверде ҳам мунтазам равишда майдонга тушиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!