Ads

Мадриднинг "Реал" клуби яна "Ювентус" форварди Пауло Дибала трансфери масаласига қайтади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” аргентиналик футболчини қишки трансферлар даврида қўйиб юбормоқчи эмас. Шу боис “қироллик клуби” уни мавсум якунлангач сотиб олишга уруниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, айнан “Реал”дан Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши Дибаланинг захира футболчисига айланиб қолишиша сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам футболчи жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.