"Реал"нинг радари Германияда
Мадриднинг "Реал" клуби "Байер" устози Хаби Алонсони диққат билан кузатмоқда. "Марcа" нашри хабарига кўра, жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси "Байер"даги муваффақияти билан "қироллик клуби" раҳбариятини ҳайрон қолдирган.
Алонсо "доричилар"ни Бундеслигада тушиб кетиш зонасига яқин қолганда қабул қилиб олганди.
Эндиликда жамоа турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди ва чемпионлар лигаси зонасидан 11 очко ортда қолмоқда.
Испаниялик мутахассис 2009 йилдан 2014 йилгача "қаймоқранглилар" футболчиси сифатида фаолият юритган. Футболчилик фаолияти давомида Хаби 2 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Фикрлар