“Реал”нинг собиқ футболчиси фаолиятини БААда давом эттиради

“Реал” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Лассана Диарра фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда L`Equipe хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича франциялик футболчи яқин кунлар ичида “Ал-Жазира” жамоаси билан шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Диарра қишда “Марсел” билан шартномасини бекор қилган эди ва ҳозирда футболчи эркин агент мақомидадир.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!