
"Реал"нинг собиқ футболчиси Мексикага йўл олади
"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос ўз фаолиятини Мексиканинг "Монтеррея" клубида давом эттириши мумкин.
Клуб президенти Антонио Норега бу мавзу юзасидан шундай изоҳ берди:
- У бизнинг рўйхатимизда бор ва асосий номзод ҳисобланади. Ҳа, бошқа номзодлар билан бўлгани каби музокаралар олиб борилмоқда. Бизда жамоани кучайтириш учун бир нечта вариант мавжуд.
"Монтеррея" бош мураббийи Мартин Демичелис Рамос унинг жамоасини кучайтириши мумкинлигини таъкидлади.
- Умид қиламанки, бу амалга ошади. Бу Мексика лигаси ва "Монтеррея" учун шараф бўларди. Трансфернинг амалга ошишига умид қиламан. Серхио каби мартаба, феъл-атвор ва нуфузга эга футболчи жамоамизга қўшилишини жуда хоҳлардим. Клуб яна бир ўйинчини жамоага қўшиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда, - деди жамоа устози.
Маълумот учун, 38 ёшли ҳимоячи 2024 йилнинг 1 июль санасида "Севилья"ни тарк этган эди. Рамос ўша кундан буён жамоасиз бўлиб турибди.
Фикрлар