Ads

“Реал” Мадриднинг собиқ ҳужумчис Жулио Баптиста Руминиянинг ЧФР клубини тарк этди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномани бекор қилишган. Таъкидлаш керакки, 37 ёшли бразилиялик футболчи Руминия чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчиси ҳисобланар эди. Унинг ойлик маоши 45 минг еврони ташкил этарди.

Маълумот учун, Баптиста ЧФР сафида жами 3та ўйинда иштирок этиб, умумий ҳисобда майдонда 42 дақиқа ҳаракат қилган.