"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Малайзия клубига ўтгач илк фикрларини билдирди

  • 6 октября, 2024, 15:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид ва ПСЖ клубларидаги ўйинлари билан танилган ҳужумчи Хесе Родригес фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттиради. У маҳаллий “Жоҳор Дарул Таъзим” клуби билан шартнома имзолади.

Tecno

31 ёшли испаниялик футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолагач, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Футбол менга бераётган имкониятлардан хурсандман. Малайзиядаги янги саргузаштим бошланади. Ишонаманки, биз биргаликда муваффақиятга эришамиз. Мен мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпман. Ишончингиз учун ташаккур”, - деб ёзди испаниялик ҳужумчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, “Жоҳор Дарул Таъзим” Малайзиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Хесе “қироллик клуби” футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. Родригес “Реал”нинг асосий жамоаси сафида 94 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. У Мадрид жамоаси таркибида Чемпионлар лигаси, шунингдек, Испания чемпионати ва мамлакат кубогида ғалаба қозонган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию