Асосий мазмунга ўтиш

"Реал"нинг собиқ ходими Пересни танқид қилди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

"У ҳужумчиларга кўпроқ эътибор қаратади"

Тажрибали мураббий ва "Реал Мадрид" раҳбариятида фаолият юритган Арриго Саккининг фикрича, Флорентино Перес ҳужумчиларни сотиб олишга ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратади.

- Мен "Реал"даги вазиятни яхши биламан ва Флорентино Перес билан ҳам танишман. Сабаби, клубда техник директор бўлиб ишлаганман. У ажойиб президент, бироқ, ҳужумчиларга жуда ортиқча эътибор қаратади.

Тасаввур қилинг, Серхио Рамос билан шартнома имзолашга уни кўндириш учун уч ой курашишимга тўғри келди, лекин у ҳимоячиларга умуман эътибор бермайди, - деди Сакки "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ