"Реал"нинг Стерлингга қизиқаётгани "Манчестер Сити"ни безовта қила бошлади

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа вингери Рахим Стерлингга "Реал"дан қизиқишлар бўлаётганидан ташвишга туша бошлади. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шаҳарликлар” 23 ёшли англиялик футболчининг улар билан шартномани узайтириш ўрнига “қироллик клуби”га ўтиб кетишидан хавфсирамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стерлингнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!