"Реал"нинг яна бир етакчиси сафдан чиқди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоасининг навбатдаги ўйинларида ёрдам бера олмайди.
Хорватиялик футолчи Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Лейпциг"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Лука дастлаб мазкур ўйин қайдномасидан ўрин олган, бироқ кейинчалик қатнаша олмаслиги маълум бўлган.
Шунингдек, немис клубига қарши Карим Бензема ва Федерико Вальверде ҳам ўйнамайди.
Фикрлар