
“Реал”нинг янги юлдузи клуб таклифини менсимади
“Реал” ҳимоя чизиғидаги ўйинчиларнинг жароҳатлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани боис асосий таркибда клуб академиясидан етишиб чиққан Рауль Асенсиога ишонч билдира бошлади.
22 ёшли футболчи чемпионат ўйинларида юқори даражада ўйнай олиш салоҳиятини намойиш қилди. “Қироллик клуби” мутасаддилари унинг ҳаракатларини тақдирлаш мақсадида янги шартнома таклиф қилди.
Бироқ кутилмаганда Рауль Асенсио ва унинг агентлари бу таклифни рад этди. Клуб тез орада унга яхшиланган битим бериши кутиляпти.
Айрим манбалар эса, Рауль Асенсиода Европанинг бошқа грандларидан чорловлар борлигини ва ўйинчи уларни ўрганиб чиқишга мойиллик билдираётганини таъкидламоқда.
Асенсионинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади. Бу футболчи асосий жамоадаги дебют мавсумида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита ассист ҳам расмийлаштирди.
Фикрлар