“Реал”нинг зўр ҳужумчиси “Барса”га қарши финалда ёрдам беролмайди
11 январь куни Испания Суперкубоги финалида “Реал” ашаддий рақиб “Барселона” билан куч синашади. “Эл класико” олдидан Хаби Алонсо жамоасида кадрлар муаммоси юзага келди.
“Реал” ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэс Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га қарши майдонга тушмаслиги мумкин, деб хабар берди COPE нашри.
Манба маълумотига кўра, футболчининг сон мушаклари билан боғлиқ муаммолари бор ва у оғриқ ҳис қилмоқда. Якуний қарор қўшимча тиббий текширувдан кейин маълум бўлади.
Испания Суперкубоги ҳар икки жамоа учун ҳам принципиал аҳамиятга эга. Икки рақиб бу совринни қўлга киритиш орқали 2026 йилни ўзига хос муваффақият билан бошлашга бел боғлаган.



Фикрлар