Рекорд трансферлар: Ким даромад қилди, ким қанча пул йўқотди?
Футбол клублари ёзги трансфер ойнаси давомида футболчиларнинг трансферлари учун рекорд даражада — 9,89 миллиард доллар маблағ сарфлади. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) матбуот хизмати маълум қилди.
Жами ёз давомида 12 500 та трансфер амалга оширилди. Бу кўрсаткич ҳам рекорд ҳисобланади.
Трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган мамлакат — Англия клублари бўлди. АПЛ жамоалари футболчилар хариди учун жами 3,02 миллиард доллар сарфлади.
Энг кўп маблағ сарфлаган бешликка қуйидаги мамлакатлар кирди:
- Англия — $3,02 млрд
- Италия — $1,1 млрд
- Испания — $940 млн
- Германия — $904 млн
- Франция — $641 млн
Футболчилар сотувидан энг катта даромадни эса Франция клублари олди — 1,7 миллиард доллар.
Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларда:
- Англия — $1,43 млрд;
- Германия — $1,02 млрд;
- Испания — $773 млн;
- Португалия — $642 млн.
Шу тариқа, 2026 йилги ёзги трансфер ойнаси ҳам умумий харажатлар, ҳам амалга оширилган трансферлар сони бўйича жаҳон футболи тарихидаги энг фаол трансфер даврларидан бири бўлди.

Фикрлар