Рекордчи спортчи Мбаппени дуэлга чақирди

Франциялик енгил атлетикача Кевин Майер ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан 100 метрга югуриш бўйича баҳс ташкил қилишни сўради. Маълумки, Мбаппе айни пайтда энг тез югурадиган футболчилардан бири ҳисобланади.

- Футбол мухлислари турли таққослашларни хуш кўради. Шунинг учун мен ҳам буни синаб кўрмоқчиман. Мбаппе ҳеч қачон спринтерни енга олмайди. Агар у бошқача фикрда бўлса, мен Килиан билан куч синашишга тайёрман, - деди Кевин Майер.

Майер ўнкураш бўйича очко жамғаришда амалдаги рекордчи ҳисобланади. У енгил атлетиканинг ўнта йўналишида 9126 очко тўплаган биринчи спортчи. Кевин жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари вице-чемпиони бўлган.

Olympics+Day+13+Athletics+_QpcFts32_Sx

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)