Рекордчи спортчимиз Осиёнинг энг яхши ҳаками.деб топилди
20- 22 сентябрь куни К-1 бўйича очиқ Осиё чемпионати ўтказилди. Мазкур турнир мобайнида ўзбек муайтай тарихида ўзига ҳос рекорд қўйган яъни уч маротаба осё ўйинлари ғолибига айланган, энг совриндор спортчимиз Мавлон Қаҳҳоров “Осиёнинг энг яхши ҳаками” деб эътироф этилди. Унга бу борадаги махсус сертификатни Осиё (AFSO in ASIA) К-1 федерацияси президенти Бехнам Аъзампанох топширди. Ушбу ҳамюртимиз спортдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг, ҳакамлик борасида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу ўринда Мавлон Қаҳҳаров борасида бирозгина маълумот ҳамда спортчиликда эришган муваффақиятларига тўхталиб ўтамиз.
Мавлонбек Каҳҳоров 1987 йил 4 февральда Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуг шаҳрида таваллуд топган.
Муайтай бўйича:
2005-2007 ва 2009 йилларда Осиё ўйинлари ғолиби
2004-2006 ҳамда 2008 йиллар Жаҳон чемпиони
К -1 бўйича:
2010 йил професионаллар ортасида Осиё камари соҳиби
Халкаро тоифадаги спорт устаси.
Фикрлар