"Ренн" футболчиси Европа лигаси тарихига кирди
Европа лигаси 3 турида "Ренн" "ЧФР Клуж"га қарши майдонга тушди. "Ренн" дарвозабони Эдуарда Менди ҳақам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва ўйиндан четлатилди. Унинг ўрнини ҳали асосий таркибда умуман майдонга тушмаган ёш Пепе Боне тўлдирди ва турнир тарихига ўз исмини ёзиб қўйди.
Шу кеча "Ренн" таркибидаги ва еврокубокларидаги дебютини ўтказган Боне 16 ёш 254 кунлик эди ва энди у европа лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабони сифатида қайд қилинди.
Фикрлар