Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин — клуб янги ижара бўйича музокара олиб бормоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Каталония клубида кейинги мавсум ҳам қолиши мумкин. Бу ҳақда "Diario SPORT" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Барселона" англиялик футболчини жамоада сақлаб қолишни жуда хоҳламоқда, бироқ буни фақат мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан янги ижара шартномаси орқали амалга ошириш ниятида.

Ҳозирча "Манчестер Юнайтед" бундай таклифга рози эмас, аммо "Барселона" Рэшфорднинг клубда қолиш истаги туфайли якунда келишувга эришиш мумкин деб ҳисобламоқда.

Рэшфорд ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ижарага келган эди. У "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!