Рэшфорд

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд "Барселона"га ўтишни хоҳламаяпти.

FourFourTwo нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли англиялик футболчи Испания чемпионатида ўйнашни истамаяпти.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.