Рэшфорд бошқа чемпионатга кетиб қолиши мумкин
ПСЖ раҳбарияти “Реал”га ўтиб кетишга яқин турган Килиан Мбаппенинг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда.
Маълумотларга қараганда, парижликлар “Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рэшфордни нишонга олган.
ПСЖ англиялик форвардни 2022 йилнинг ёзида ҳам трансфер қилмоқчи бўлганди. Ўшанда Маркус бу таклифни қабул қилмаган.
Рэшфорд ўтган мавсумни юқори савияда якунлаганидан кейин клуб билан шартномасини янгилади ва ҳафтасига 300 минг фунт маош оляпти.
Бироқ жорий мавсумда Рэшфорд ўзидан кутилган даражада ўйин намойиш қила олмаяпти. Қоларвеса, тартиб-интизом борасида ҳам муаммога дуч келяпти. Бу ҳолат 26 ёшли футболчини муҳитни ўзгартиришига сабаб бўлиши мумкин.
Фикрлар