Рэшфорд Европа чемпионатини ўтказиб юборадими?
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия Кубоги 1/32 финал доираси "Вульверхэмптон"га қарши ўйинда олган жароҳатидан сўнг майдонга тушгани йўқ.
"Қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг таъкидлашича, 22 ёшли англиялик футболчи яна бир неча ой давомида тикланиш жараёнини ўтайди.
"Маркус бу мавсумда яна майдонга тушишига умид қиламан. Аммо унинг тикланиши учун вақт талаб қилинади. Мен шифокор эмасман, унинг ҳолати бўйича ташхис қўя олмайман.
Рэшфорд яна бир неча мавсум майдонга туша олмайди. Агар унинг тикланиш жараёни кўнгилдагидек давом этмаса, унда у Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин", - дейди Сульшер.
Фикрлар