Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин!
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин. "DeadlineDayLive" хабарига кўра, ПСЖ 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Париж клуби раҳбарияти англиялик футболчини кейинги ёзда сотиб олмоқчи. ПСЖ Рэшфордга ҳафталик маоши 585 минг евро бўлган фойдали шартнома таклиф қилади. Маркуснинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган бўлиб, унинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд жорий мавсум АПЛнинг 27 учрашувида қатнашиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар