Рэшфорд: "Миш-мишлар тарқатишни бас қилинг"

Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати ҳақида миш-мишлар тарқалганидан ғазабда. 

Англиялик футболчи ўзининг МЮдаги келажаги хавф остида эканлиги ёзилган твитга изоҳ берди: 

"Илтимос, миш-мишларни тарқатишни бас қилинг", - деб ёзди Маркус. 

Ҳужумчи шанба куни "Фулхэм"га қарши учрашувни ўтказиб юборди. Аввалроқ, "шаҳарликлар" учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) футболчи тунги клублардан бирида ўтказилган зиёфатга ташриф буюрган ва бунинг учун Тен Хагдан узр сўраган эди. Бироқ унинг "Фулхэм" билан ўйинда иштирок эта олмаслиги машғулотларда олган жароҳати билан боғлиқ бўлиб чиқди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!