Рэшфорд Роналдунинг натижасини такрорлади

АПЛнинг 20-тури доирасида "Манчестер дербиси" бўлиб ўтди ва унда тен Хаг шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Қизил иблислар" футболчиси Маркус Рэшфорд ўйинда ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, 25 ёшли ҳужумчи 2008 йилнинг март ва апрель ойларида барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед" сафида кетма-кет 7 та баҳсда гол урган Криштиану Роналдунинг натижасини такрорлади. Криштиану ҳам, Рэшфорд ҳам ушбу босқичда 8 тадан гол уришган.

Решфорднинг премьер-лигадаги 67 та голидан 27 таси ғалаба голлари ва бу киритган тўпларининг 40,3 фоизидир. Мазкур натижа 50 тадан кўп дарвозани ишғол қилганлар орасида турнир тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!