Рэшфорд ёзда МЮдан кетиши мумкин
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра агар МЮ Жастин Клюйверт билан шартнома имзоласа, Рэшфорд “Олд Траффорд”дан кетади. Таъкидлаш лозимки, шундоқ ҳам Алексис Санчес МЮга келгач у деярли асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Қолаверса, Жозе Моуринью сўнгги пайтларда кўпроқ Антони Марсьялга ишонч билдира бошлади. Агар манкуанликлар раҳбарияти ҳужум чизиғига яна бир футболчи сотиб олишса, бу Рэшфорднинг жамоадаги фаолиятига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Маълумот учун, 20 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 25та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар