Рэшфордга бешта бадавлат клубдан таклиф бор, лекин...

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфордни трансферга қўйишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Бош мураббий Рубен Аморим кетма-кет иккита учрашувда 27 ёшли ҳужумчини қайдномага киритмагани Рэшфорднинг клубда келажаги йўқлигидан далолат беради.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, Маркус Рэшфордга Саудия Арабистонининг бешта бавадлат клуби қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Ҳилол”, “Ан-Наср”, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Қодисия” тажрибали тўпурарни ёзда трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари эса, ҳафтасига 265 минг фунт маош олаётган ўйинчидан қишки  трансферлар вақтида қутилмоқчи.

Рэшфорднинг ўзи Манчестердан кетишга қарши эмас. У Саудия Арабистони вариантига қизиқиш билдиргани йўқ. Маркус имкон қадар Европанинг гранд клубларидан иш топмоқчи. Бироқ айни пайтда Рэшфордни олишни мўлжаллаган бирорта Европа клуби чиққани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!