Респект! Рўзадор футболчи учун ҳакам АПЛ ўйинини тўхтатди (ФОТО)
АПЛнинг 34-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Лестер" учрашувини бошқарган ҳакам Роберт Жонс футболчилардан бири рўзадор футболчининг тамадди қилиб олиши учун ўйинни тўхтатди.
“Лестер” ҳимоячиси Уэсли Фофана танаффус пайтида банан еб, сув ичди. Гап шундаки, франциялик футболчи мусулмон ва рамазон пайтида рўза тутади.
20 ёшли Фофана жорий мавсум “Лестер” сафида жами 30 та ўйин ўтказди. Шулардан 26 таси АПЛ доирасидан ўрин олган.
“Тулкилар” 34 турдан сўнг 63 очко билан 3-ўринда бормоқда. 4-ўриндаги “Челси” ҳисобида 58 очко бор.
Фикрлар