Респект! Синглиси учун ҳам ғалаба қозонган ака
Япониялик дзюдочи Абе Хифуми 66 кг вазн тоифасида олимпия олтин медалини қўлга киритди. Бу кеча Келдиёровага ютқазиб, кўз ёш тўккан Утенинг акаси.
Икки карра олимпия чемпиони бўлгач у шундай деди:
"Синглим ютқазганида шокка тушдим ва кун бўйи қайғуда юрдим. Лекин курашишим керак эди. Синглим учун ҳам олтин медалга эриша олганимдан жуда хурсандман".
Эслатиб ўтамиз, кеча дзюдочимиз Диёра Келдиёрова 5 йиллик мағлубиятсиз серияга эга бўлган Уте Абени мағлуб этган эди.
Фикрлар