Рейна жароҳат олди ва "Ювентус"га қарши муҳим ўйинни ўтказиб юборади

Римнинг “Наполи” клуби ва Испания терма жамоаси дарвозабони Пепе Рейна мамлакат бош жамоаси таркибига чақирилган эди. Football Italia нашир тарқатган хабарга кўра тажрибали дарвозабон терма жамоа машғулотларининг бирида мушакларидан жароҳат олган.

Ўтказилган тиббий текширув ҳулосалари Рейнанинг сафга қайтиши учун 1 ҳафтадан кўпроқ вақт талаб этилишини кўрсатди. Шундай қилиб “Наполи” 2 апрель куни бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши муҳим учрашувда ўзининг асосий дарвозабони хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!