Рибери "Бавария"га қайтиши мумкин

Франциялик машҳур футболчи Франк Рибери яна "Бавария"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, Мюнхен клуби бошқаруви раиси Оливер Кан ва фахрий президент Ули Хёнесс Риберига бошпана беришга қарши эмас.

Сўнгги мавсумларни "Фиорентина" сафида ўтказган 38 ёшли футболчи Италия А Сериясида қолмоқчи. Аммо у ҳозирча эркин агент ҳисобланади.

Рибери 2007 – 2019 йилларда "Бавария" шарафини ҳимоя қилган. У ўтган давр мобайнида 406 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 116 та гол ҳамда 129 та ассист ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!