Рибери Берлусконининг клубига ўтиши мумкин

"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери Сильвио Берлусконинг "Монца" клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда, 37 ёшли франциялик футболчи В Серия клубининг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Рибери жорий мавсум “Фиорентина”да 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг флоренцияликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

“Монца” 20-турдан кейин, В Серия мусобақа жадвалида 2-поғонада бормоқда ва бу ўрин мавсум охирида А Серияга тўғридан-тўғри йўлланма беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!