Рибери Бундеслигада тарихий рекорд ўрнатди
Ads

"Бавария" вингери Франк Рибери ўз исмини Бундеслига тарихига муҳрлаб қўйди.

Mister Chip нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли франциялик футболчи фаолияти давомида 9-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди. Эътиборлиси, бунгача ҳеч бир футболчи бу қадар кўп марта чемпион бўлмаган эди.

Мехмет Шолл, Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер, Давид Алаба, Томас Мюллер ва Арьен Роббен (барчаси - "Бавария") каби футболчилар 8 мартадан Бундеслига ғолиби бўлишшан.

Маълумот учун, Рибери “Бавария” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У бугун ушбу жамоадаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilrux
19/05/2019 12:54
Riberi haqiqatdajuda ajoyib fudbolchi. Tashqi ko'rinishidan jangchilarga o'xshaydi va o'yinlar paytida borini berib o'ynaydi. Afsus Inesta Xavi Riberi va bir qancha fudbolchilar Messi va Ranaldu davriga to'g'ri kelib qoldi. Bu fudbolchilar xam oltin to'pga loyiq edi.