Рибери фаолиятини якунлагач яна "Бавария"га қайтади
“Бавария” клуби вингери Франк Рибери мюнхенликлар сафидан кетгач фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди.
“Менда бир нечта таклифлар бор, аммо ҳозир қаерда ўйнашим ҳақида гапиришга эрта. Мен яна бир ёки икки йил ўйнайман, кейин эса яна “Бавария”га қайтаман. Биз бу ҳақда клуб раҳбарияти билан гаплашиб олганмиз”, - дейди Рибери.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли франциялик футболчи “Бавария” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар