Рибери "Монако"га ўтишни хоҳламаяпти, Клопп уни "Ливерпул"га таклиф қилиши мумкин
Ўтган мавсум сўнггида “Бавария” билан шартномаси якунланган Франк Рибери "Монако"дан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда Рибери “Ливерпул”га ўтиши мумкин. Агар мерсисайдликлар сафини бирорта ҳужумчи тарк этса, бош мураббийи Юрген Клопп 36 ёшли французни таркибга жалб этиши мумкин. Бироқ, АПЛ гранди ҳозирча Рибери масаласини жиддий муҳокама қилмаяпти.
Маълумот учун, Рибери ўтган мавсум “Бавария” сафида 38та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди. Рибери айни дамда эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар