Рибери яна 2 йил футбол ўйнамоқчи
Шартномаси якунланиб, "Бавария" клубидан кетган франциялик вингер Франк Рибери ҳозирча фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келмади.
“Ҳозирча янги жамоам қайси бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтара олмайман. Яна 2 йил футбол ўйнамоқчиман ва ҳозирда яхши таклиф бўлишини кутяпман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, бироқ, мен оиламни ҳам инобатга олишим керак”, - дейди Рибери.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 36 ёшли футболчига "Шеффилд Юнайтед" ва "Марсел"дан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар