Риберининг қилган ҳаракати учун "Фиорентина" президенти узр сўради

"Фиорентина" клуби президенти Рокко Комиссонинг сўзларига кўра жамоа вингери Франк Риберининг дисквалификациясини муҳокама қилишни бас қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Рибери А Сериянинг 9-туридан ўрин олган “Лацио”га (2:1) қарши ўйинда қанот ҳаками Маттео Пассерига нисбатан қўпол муомала қилгани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

“Биз аллақачон Риберининг дисквалификацияси масаласида келишиб олдик. Энди олға юриш керак. Унинг қилган хатти-ҳаракатлари учун мен ўзим кечирим сўрайман. У чемпионатдаги энг зўри эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Мен ҳам ҳакамлар билан жуда камдан-кам баҳслашаман”, - дейди Комиссо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!