Риберининг уйига ўғри тушди
"Фиорентина" вингери Франк Риберининг уйига ўғри тушди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ўғирлик "Парма"га (2:1) қарши ўйин пайти содир этилган. Франциялик футболчи ўша пайт уйда бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Рибери “Фиорентина” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар