"Рига" - "Пахтакор". Превью

CHERY AUTO

"Пахтакор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасидаги "Рига" - "Пахтакор" ўртоқлик ўйини учун превьюни эълон қилди. 

Tecno

"Шерлар" БАА йиғини доирасида учинчи назорат ўйинида Латвиянинг "Рига" жамоаси билан беллашади.

2015 йил икки клубнинг бирлашувидан кейин, Латвия чемпионатида иштирок этишни бошлаган "Рига" жуда тез фурсатда мамлакат етакчисига айланди. Биринчи лигада 2015 йил ғолиб чиққан жамоа, сўнгги уч мавсумда Латвия чемпионига айланди. Михаил Конев "Рига" клуби бош мураббийи саналади. Ушбу рақиб билан жамоамиз ҳозирга қадар тўқнаш келмаган.

"Рига" ва "Пахтакор" ўртасидаги назорат баҳси 3 февраль, чоршанба куни Дубайдаги "Жебел Али" мажмуасида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади", - дейилади клуб матбуот хизмати тақдим этган превьюда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!